Бугун “Севинч” XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 14-тур учрашувини Тошкентда “Локомотив W” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув ТТЙМИ стадионида соат 18:00да бошланади.

 

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 14-тур

“Локомотив W” – “Севинч”

13.06.2018. ТТЙМИ стадиони, 18:00да

 

Бош ҳакам: Фарруҳ Янсупов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Қаюмов, Александра Кончикова (Тошкент)

Захира ҳаками: Ҳасан Набиев (Тошкент).

Назоратчи – Раҳматилло Қоратоев (Тошкент вил.)

Комиссар – Алишер Файзиев.

 

“Севинч” ўтган 13-турда “Сўғдиёна W” жамоаси билан баҳслашди. Учрашувда жамоамиз 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоамиз ўтказилган 11 учрашувнинг 10тасида ғалаба қозонди. Рақиблари дарвозасини 69 марта ишғол қилишди. Бу билан “Севинч” футболчилари гол киритишда пешқадамлик қилишмоқда. Жамғарган очколаримиз сони 31тага тенг. Турнир жадвалининг биринчи поғонасини эгаллаб турибмиз.

Рақибимиз “Локомотив W” жамоаси бу йилги чемпиоантда 12та учрашув ўтказди. Бу учрашувларнинг 3тасида ғалаба ва 9 учрашувда мағлуб бўлишган. “Локомотив W” жамоаси ҳам ҳанузгача дуранг қайд этмаган. Мезбонлар ўтган турда Ғузорнинг  “Шўртан Lady” жамоасини қабул қилишди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. “Локомотив W” жамоаси 9 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасини эгаллаб турибди.

Бугун 14-тур доирасида яна қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

 

“Қўқон-1912 W” – “Пахтакор W”

“Андижанка” – “А Г М К W”

“Сўғдиёна W”  – “Шўртан Lady”

“Локомотив W” – “Севинч”

“Металлург W” – “Навбаҳор W”

“Бунёдкор W” – “Нефтчи W”

 

“Бухоро W” ва “Қизилқум Guli” жамоалари бу турда дам олишади.

13-турдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1191810122611655
21817018377651
319160370205048
418140466155142
518132380146641
619101838271131
7198292133-1226
81871102244-2222
91951131582-6716
101950142857-2915
111942131961-4214
121831141559-4410
131831141376-6310
1419101812103-913