“Севинч” чемпионатнинг 14-тур учрашувини сафарда Тошкентнинг “Локомотив W” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 13 июн чоршанба куни Тошкент шаҳридаги ТТЙМИ стадионида соат 18:00да бошланади.

Мазкур учрашувни бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, учрашувни Фарруҳ Янсупов бошқаради. Унга қанотларда Шоҳруҳ Қаюмов ва Александра Кончиковалар ёрдам беришади. Захира ҳаками эса Ҳасан Набиев.

Ҳакамлар ишини Раҳматилло Қоратоев назорат қилади.

Учрашув комиссари – Алишер Файзиев.

 

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 14-тур

“Локомотив W” – “Севинч”

13.06.2018. ТТЙМИ стадиони, 18:00да

 

Бош ҳакам: Фарруҳ Янсупов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Қаюмов, Александра Кончикова (Тошкент)

Захира ҳаками: Ҳасан Набиев (Тошкент).

Назоратчи – Раҳматилло Қоратоев (Тошкент вил.)

Комиссар – Алишер Файзиев.