Бугун “Севинч” сафарда “Қизилқум Guli” меҳмони бўлди. Учрашувда жамоамиз йирик 8:0 ҳисобидаги ғалабасини нишонлади.

Рақибига нисбатан анча тажрибали бўлган жамоамиз учрашувнинг бошидан майдондаги устунликни ўз қўлига олди. Учрашувнинг 3-дақиқасида Нилуфар Қудратова жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 7-дақиқада ҳужумчимиз яна битта гол билан ҳисобни 0:2га ўзгартирди. 9-дақиқада Гулзода Амирова ҳам учрашувдаги илк голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир пайтда Нилуфар Қудратова хет-трикни қайд этди – 0:4.

Иккинчи бўлим ҳам жамоамиз устунлигида кечди ва рақиб дарвозасини яна тўрт марта ишғол қилишга эришди. Голларга яна Нилуфар Қудратова, Гулзода Амирова ва Лайло Шодиевалар муаллифлик қилишди. Бугун ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова навоийликлар дарвозасини беш марта ишғол қилиб, пента-трик қайд этди. Гулзода Амирова эса дубл муаллифи бўлди.

Шундай қилиб, майдонда тўлиқ устунлик қилган жамоамиз рақибини 8:0 ҳисобида таслим этди.

“Севинч” бу учрашувда ҳам ўз дарвозаси  даҳлсизлигини сақлаб қолди ва ғалабали сериясини олтитага етказиб олди. Жамоамиз турнир жадвалидаги етакчилигини ҳам давом эттирмоқда.

Жамоамиз навбатдаги 10-тур учрашувини Бухорода, “Бухоро W” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 27 май якшанба куни бўлиб ўтади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 9-тур

“ҚИЗИЛҚУМ GULI” – “СЕВИНЧ” 0:8 (0:4)

24.05.2018. “Кимёгар” стадиони. 16:00да

Бош ҳакам: Шуҳрат  Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Нигора Муҳаммадиева (Термиз)

Захира ҳаками: Амал Султонов (Навоий)

Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)

Учрашув комиссари: Роман Черников

Голлар: Нилуфар Қудратова, 3’-0:1, 7’-0:2, 44’-0:4, 52’-0:6, 74’-0:8, Гулзода Амирова, 9’-0:3, 48’-0:5, Лайло Шодиева, 67’-0:7.

“Қизилқум Guli”: 1.Зебинисо Авлиёқулова, 3.Юлдуз Саидова, 6.Ойсанам Бозорова, 8.Наргиза Раҳимова, 9.Нозима Қосимбекова (19.Нилуфар Тошпўлатова, 21), 10.Елена Лагуткина (с) (22.Сабрина Октябрева, 46), 11.Анора Фармонова, 15.Зуҳра Шамсиева, 17.Ҳилола Очилова (20.Маржона Зиёдуллаева, 75), 18.Рушания Мазитова (5.Малика Камолова, 89), 21.Заҳро Мамажонова.

Захира: 16.Юлия Ахмедова, 2.Светлана Валиева.

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 6.Феруза Бобохўжаева (23.Мафтуна Панжиева, 40), 7.Олия Ахмедова (с), 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 14.Гулзода Амирова (10.Гулҳаё Маннабоева, 55), 15.Шахноза Қурбонова (13.Лайло Тошева, 54), 17.Танзиля Зарбиева,  27.Шодия Тошева (18.Шахноза Шакирова, 50), 37.Малика Бурхонова (19.Сўғдиёна Алламуродова, 53), 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 1.Лайло Тилавова, 20.Севара Нормуродова.

9-турдан сўнг турнир жадвалидагиҳолат

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1222110130612464
222210110379663
3221723104149053
422170575284751
522161575215449
622131848311740
72382132446-2226
82282122451-2726
92354141987-6819
102260163463-2918
112352162367-4417
122251161695-7916
132232171776-5911
1423202115115-1006