Бугун XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Бу турда жамоамиз “Қизилқум Guli” меҳмони бўлади. Учрашув “Кимёгар” стадионида соат 16:00да бошланади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 9-тур

“ҚИЗИЛҚУМ GULI” – “СЕВИНЧ”

24.05.2018. “Кимёгар” стадиони. 16:00да

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Нигора Муҳаммадиева (Термиз)

Захира ҳаками: Амал Султонов (Навоий)

Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)

Учрашув комиссари: Роман Черников

“Севинч” бу йилги чемпионатда ҳозиргача 6 учрашувда майдонга тушди. Уларнинг 5тасида ғалаба ва 1тасида дуранг натижани қайд этди. Тўплаган очколари 16тага тенг. Рақиблари дарвозасига 25та гол уриб, ўз дарвозасини даҳлсизлигини сақлаб турибди. “Севинч” бу йилги чемпионатда мағлубиятга учрамаган ягона жамоа ҳамдир. Жамоамиз ҳисобида битта қолдирилган ўйин ҳам бор.

Рақибимиз “Қизилқум Guli” жамоаси ҳам бу йилги чемпиоантда 6та учрашув ўтказди. Бу учрашувларнинг 1тасида ғалаба, 1 учрашувда дуранг ва 4 учрашувда мағлуб бўлишган. 4 очко билан турнир жадвалининг 13-поғонасида боришмоқда. Рақиблари дарвозасига 6та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 14та тўп олиб чиқишган. “Қизилқум Guli” жамоасининг 6та голини беш нафар ўйинчиси киритган. Булар орасида Светлана Валиева фақат иккита тўпга муаллифлик қилган.

“Қизилқум Guli” жамоаси ўтган 8-тур учрашувини сафарда “Навбаҳор W” жамоасига қарши ўтказди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга эришди. “Севинч” эса ўз майдонида “Пахтакор W”ни қабул қилди ва 8:0 ҳисобида рақибини доғда қолдирди.

Қуйида XXIV Ўзбекистон чемпионатининг бугунги кунга қадар турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
11312108448037
21312016265636
31310126585731
413100345172830
51390444152927
61380533221124
7136161626-1019
8136071935-1618
913409957-4812
10133281240-2811
111330101533-189
121330101338-259
13131111762-554
14131012869-613

Бугун 8-тур доирасида яна қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

“А Г М К W” – “Пахтакор W”

“Қизилқум Guli” – “Севинч”

“Бухоро W” – “Шўртан Lady”

“Қўқон-1912 W” – “Нефтчи W”

“Андижанка” – “Навбаҳор W”

“Сўғдиёна W” – “Металлург W”

“Локомотив W” – “Бунёдкор W”