Бугун “Севинч” XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 8-тур учрашувини ўз майдонида Тошкентнинг   “Пахтакор W” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув “Геолог” стадионида соат 17:00да бошланади.

 

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 8-тур

“СЕВИНЧ” – “ПАХТАКОР W

19.05.2018. “Геолог” стадиони, 17:00да

 

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Караматулло Ҳасанов (Тошк.вил.), Ойбек Умаров (Тошк.вил.)

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев (Қарши).

Назоратчи: Аюб Исаеев (Тошкент).

Комиссар:  Жаҳонгир Раҳматуллаев.

 

“Севинч” бу йилги чемпионатда ҳозиргача 5 учрашувда майдонга тушди. Уларнинг 4тасида ғалаба ва 1тасида дуранг натижани қайд этди. Тўплаган очколари 13тага тенг. Рақиблари дарвозасига 17та гол уриб, ўз дарвозасини даҳлсизлигини сақлаб турибди. Бу йилги чемпионатда мағлубиятга учрамаган жамоа, бу – “Севинч” бўлиб турибди.

Рақибимиз “Пахтакор W” жамоаси бу йилги чемпиоантда 7та учрашув ўтказди. Яъни  “Пахтакор W” жамоаси бизга нисбатан 2 учрашув кўп ўтказишган. Бу учрашувларнинг 3тасида ғалаба ва 4 учрашувда мағлуб бўлишган. 9 очко билан турнир жадвалининг 9-поғонасида боришмоқда. Рақиблари дарвозасига 10та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 18та тўп олиб чиқишган.

“Пахтакор W” жамоасининг айни пайтдаги тўпурари Гулруҳбегим Хўжаевадир. Бу футболчи шу пайтгача 6та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Қуйида XXIV Ўзбекистон чемпионатининг бугунги кунга қадар турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1СЕВ191810122611655
2БУН-W1817018377651
3ШЎРТ-L19160370205048
4АГМК W18140466155142
5МЕТ-W18132380146641
6СЎҒ-W19101838271131
7АНД198292133-1226
8ПАХ-W1871102244-2222
9НФТ-W1951131582-6716
10ЛОК-W1950142857-2915
11НАВ-W1942131961-4214
12БУХ-W1831141559-4410
13ҚЗҚ-G1831141376-6310
14ҚҚН-W19101812103-913

Бугун 8-тур доирасида яна қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

“Металлург W” – “Андижанка”

“Бунёдкор W” – “Қўқон-1912 W”

“Нефтчи W” – “Бухоро W”

“Навбаҳор W” – “Қизилқум Guli”

“Севинч”  – “Пахтакор W”

“Шўртан lady” – “А Г М К W”